Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Кўксарой қароргоҳида ана шу юксак эътирофларга сазовор бўлган фидойи, билимли ва юрт равнақи учун хизмат қилиб келаётган аёлларга давлат мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Мукофот соҳибалари орасида илм-фан, таълим, маданият, тиббиёт, тадбиркорлик ва жамоатчилик соҳаларида самарали меҳнат қилаётган, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган фаол аёллар бор.
Маросимдан сўнг мукофотланган хотин-қизлар ҳамда уларнинг яқинлари билан самимий суҳбат қилдик.
Бу учрашув нафақат эътироф, балки ўзбек аёлининг жамиятдаги ўрни ва қадрига берилган юксак баҳо сифатида ҳам алоҳида аҳамият касб этди.
Мукофот соҳибалари бу лаҳзаларни катта ҳаяжон ва фахр билан қабул қилишди. Уларнинг самимий, таъсирли ва миннатдорликка тўла фикрлари эса ҳар бир томошабин қалбига илиқ туйғулар бағишлайди.
Қуйида мазкур лаҳзалар акс этган махсус видеороликни томоша қилинг.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/gEHLHuaMivw" title="Prezident e’tirofi – o`zbek ayoli sha’niga yuksak ehtirom" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Искандар ИСМАТОВ (видео), ЎзА