Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Деновдаги нохуш ҳодисаларга тўхталди
19:27 / 2021-12-14

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йил режалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

– Тошкент шаҳрида биринчи қаватда жойлашган нотурар объектнинг ижараси ўртача 3-5 миллион сўм, вилоят марказларида 1-2 миллион сўм туради. Сартарошлик, тикувчилик каби хизматлар учун бунча миқдорда ижара ҳақи тўлашга одамларнинг имкони йўқ, – деди давлатимиз раҳбари.

Масъулларга бу тизимни ўзгартириш ва ижара нархини арзонлаштириш ҳақида топшириқ берди.

Президент Деновдаги нохуш ҳодисаларга тўхталди.

– Деновда бўлган нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак. Ҳар бир ҳоким, прокурор, ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ва Қурилиш, Саноат хавфсизлиги бошқармалари раҳбарлари ўз ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, техник стандартларга амал қилиш, пала-партиш қурилишларга йўл қўймаслик, ер ости тармоқлар ҳисобини юритиш устидан қатъий назорат тизимини ўрнатиши шарт. Лекин Деновдаги бахтсиз ҳодиса учун газ таъминоти мутасаддилари жиноий жавобгарликка тортилади, – деди давлатимиз раҳбари.

Шунингдек, Президент ҳукуматга барча газ линияларини қайта хатловдан ўтказиш бўйича топшириқ берди.

Шу йилнинг 7 декабрга ўтар кечаси Деновда “Инденим” савдо марказида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида портлаш бўлган эди. Нохуш ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани айтилган.

ЎзА