English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолияти билан танишмоқда
17:10 / 2022-03-16

Айни пайтда давлатимиз раҳбари Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолияти билан танишмоқда.

Мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, инсон аралашувини камайтириш мақсадида солиқ органлари фаолияти изчил рақамлаштирилмоқда. Хусусан, ушбу марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги фармонига мувофиқ, тўлиқ янгиланди. Давлат бюджетидан ажратилган 100 миллиард сўм эвазига бинолар таъмирланиб, узлуксиз электр таъминоти қурилмалари, прецизион кондиционерлар, катта ҳажмли сервер ва компьютерлар билан жиҳозланди.

Натижада марказ қуввати 8 мартага ошди, электрон хизматлар кўлами кенгайди. Яъни, доимий хотира 4 петтабайтга, процессор ядролари 8 432 тага ва оператив хотира 52 террабайтга етказилди. Шахсий карточкаларда сальдо қаторларини ҳисоблаш каби мураккаб жараёнлар 10 баробар тезлашди. Масалан, илгари республика бўйича ҳисоблашга 24 соат кетган бўлса, эндиликда бу жараён 2-3 соатда амалга оширилмоқда. Бу яширин иқтисодиётни қисқартиришда муҳим омил бўлмоқда. 

Киберҳужумдан ҳимоя, бизнес-аналитика технологиялари жорий қилинди. “e-ijara”, “e-imtiyoz”, “Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари”, “Солиқ текширувлари”, “Автоматлаштирилган камерал назорат тизими”, “Солиқ узилиши коэффициенти” каби янги дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилди.

Бу марказни мамлакатимиз солиқ тизимининг “мияси” дейиш мумкин. Бу ерга барча солиқ тўловчиларнинг маълумотлари интеграция қилинган. 50 нафарга  яқин малакали мутахассис солиқ айланмасини онлайн режимда кузатиб, масофадан тезкор хизмат кўрсатади.


ЎзА