Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент: “Бир миллион дастурчи” лойиҳани амалга оширишни бошладик
11:44 / 2020-01-24

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномасида илм-фан ва таълимни равнақи давлат сиёсатининг энг асосий вазифаси бўлаётганига алоҳида урғу берди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномасида илм-фан ва таълимни равнақи давлат сиёсатининг энг асосий вазифаси бўлаётганига алоҳида урғу берди.

Президентнинг таъкидлашича, жорий йил “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан 700 нафар зиёли олим, профессор ва тадқиқотчилар давлат гранти ҳисобидан хорижга малака ошириш учун юборилади. Грантлар маблағи икки баравар кўпайтирилади. Шунингдек, жорий йилда кимё-биология фани ривожига катта аҳамият қаратилиб, шу соҳалар ривожи учун ускуналар олиб келиш чоралари кўрилади. Бу масалада амалга оширилган ишлар бўйича шу йилнинг якунида ҳисобот тақдим этилиши зарур.

– Биз хорижий ҳамкорлар билан “Бир миллион дастурчи” лойиҳани амалга оширишни бошладик. Бу лойиҳани амалга татбиқ этишда бизнинг маблағ ҳам, шароит бор. Ушбу лойиҳа катта драйвер лойиҳа бўлади. Бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудларида 7000 мингдан ошиқ соғлиқни сақлаш, таълим муассасаси тезкор интернет тармоқларига уланган бўлса, энди улар сонини 17 мингга етказамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.