Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида таъкидланди.
Вилоятнинг бошқа туманларида ҳам савдо ва сервисни ривожлантириш учун имкониятлар кўп.
Масалан, Бахмалга олиб борадиган йўл таъмирталаб бўлгани учун Зоминга келаётган сайёҳлар шу ернинг ўзидан қайтиб кетяпти.
Ушбу туманлардаги тоғ ҳудудлари ягона туризм ҳалқасига бирлаштирилса, Зоминга келаётган сайёҳларнинг камида ярмини Бахмалга жалб қилиш мумкинлиги таъкидланди. Юзлаб сервис объекти ишга тушади, минглаб одам ишли бўлади, туризм экспорти каррасига ошади.
Мутасаддиларга келгуси йилда «Зомин – Бахмал – Ғаллаорол» йўлининг 158 километр қисмини таъмирлашни бошлаш топширилди.
Бахмал туманида 39 гектар майдонда 40 миллион доллар инвестиция ҳисобига туризм кластерини ташкил қилиш ташаббуси маъқулланди.
Умуман, Бахмалга ҳам «туризм тумани» мақоми берилиши белгиланди.
ЎзА