French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент арчаси”
15:05 / 2025-12-29

Андижон шаҳридаги вилоят болалар қўғирчоқ театрида “Президент арчаси” байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тадбир қатнашчилари – болажонларни янги йил байрами билан муборакбод этди. Мамлакатимизда ёш авлодга кўрсатилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрлик, уларнинг соғлом ва баркамол вояга етишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, бу борада Андижон вилоятда ҳам ибратли ишлар  олиб борилаётганлигини таъкидлади.

Янги йил байрами арафасида ўтказилган “Президент арчаси” шодиёналари унда иштирок этган “Мурувват уйи” тарбияланувчилари, ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда Ватан ҳимояси йўлида қурбон бўлган ички ишлар ходимлари, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари қалбида унутилмас таассуротлар қолдирди.   

[gallery-26944]

Байрам тадбирида Қорбобо, Қорқиз ҳамда турли эртаклар қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган томошалар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, бадиий жамоалар томонидан ижро этилган куй, қўшиқлар болажонларга қувонч улашди. 

“Президент арчаси” тантанасида вилоят ҳокими  болажонларга турли ўйинчоқлар, ўқув қуроллари ва ширинликлардан иборат Президент совғаларини топширди.

Ф.Убайдуллаев,

З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари