Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент арчаси” болажонларга унутилмас завқ улашди
15:56 / 2022-12-29

Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилаётган анъанавий “Президент арчаси” байрам тадбири кўнгли ўксик болажонларга олам-олам қувонч бағишлайди. Шу боис ҳам улар ҳар йили ушбу байрамни орзиқиб, ҳаяжон билан кутишади.

Бу йил Самарқанд вилоятидаги 779 нафар меҳрга муҳтож болага Президентимизнинг байрам совғалари келтирилди. Ушбу совғалар жойларда ташкил этилган “Президент арчаси” байрам тадбирларида тантанали равишда топширилди.

Жумладан, Самарқанд шаҳрида ташкил этилган тадбирга 206 нафар чин етимлар, “SOS” болалар маҳалласида яшовчилар, васийлик ва ҳомийликка олинган болалар, хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фарзандлари ҳамда ногиронлиги бўлган болалар таклиф этилди.

[gallery-10117]

Уларни Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов Янги йил билан табриклади. Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари, бошқармалар раҳбарлари болажонларга “Президент совғаларини” тантанали топширди.

– Президентимизнинг бизга йўлланган Янги йил байрами табриги, 14 турдаги ширинликлар, 3 турдаги ўқув қуроллари, электрон китоб, термос ва шахмат жиҳозларидан иборат байрам совғаси мен каби, барчани хурсанд қилди, – дейди Самарқанд шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Исломбек Эркинов. – “Президент арчаси” байрам томошалари ҳам яхши ташкил қилинган. Бу йилги байрам унутилмас воқеаларга бой бўлди. Энди аъло баҳоларга ўқиб, меҳр ва эътиробга муносиб бўламиз.

Тадбир давомида болажонлар учун эртак қаҳрамонлари иштирокида ташкил этилган “Президент арчаси” театрлаштирилган байрам томошаси уюштирилди.

 

Ғ. Ҳасанов,

А. Исроилов (сурат), ЎзА