Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент арчаси” болажонларга қувонч улашмоқда
19:52 / 2025-12-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона шаҳрида жойлашган Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида “Президент арчаси” байрам тантанаси кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбир болажонларга унутилмас онлар ва илиқ таассуротлар улашди.  

Дарҳақиқат, ҳар бир байрам болалар билан гўзал. Уларнинг хурсандчилиги – бахтимиз, табассумлари – қувончимиздир. Янги йил арафасида жажжи болажонлар кўнглига шодлик улашиш, давлатимизнинг ғамхўрлигини намоён этиш мақсадида “Президент совғаси” топширилди.

[gallery-26912]

Тадбирда вилоятдаги оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган ўғил-қизлар, шунингдек, Ватан тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари иштирок этди.  

Маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров болажонларни кириб келаётган Янги йил билан қутлаб, уларга самимий тилаклар билдирди ҳамда Президент совғаларини топширди.  

Сўнг “Мўъжизавий Янги йил саёҳати” номли театрлаштирилган бадиий дастур намойиш этилди. Қизиқарли саҳна кўринишлари, қаҳрамонлар ва мусиқий чиқишлар болаларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.  

Маълумот ўрнида қайд этиш керак, Фарғона вилоятида оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, Ватан сарҳадларини ҳимоялаш йўлида жон фидо қилган ҳарбийлар ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларнинг жами 913 нафар фарзандига Президент совғалари топширилмоқда.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА