Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент арчаси” болажонларга бир олам қувонч улашди
15:40 / 2023-12-28

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Театр – концерт саройи хиёбонига ўрнатилган Янги йил арчаси бугун янада гавжум. Қорбобо ва қорқиз “Президент арчаси” тадбири иштирокчилари бўлган болажонларни тантанали кутиб олишди.

Дарҳақиқат, бу байрамни ҳаммадан кўпроқ болажонлар интиқ, ўзгача шукуҳ билан кутишади. Улашиладиган Янги йил совғалари бир олам завқ-шавқ бағишлайди.

Театр-концерт саройида ўтказилган “Президент арчаси” тадбири янада файзли ҳамда эсда қоларли воқеаларга бой бўлди. Унда оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган ўғил-қизлар ҳамда Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари иштирок этди.

[gallery-15257]

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров болажонларни кириб келаётган янги йил билан қутлаб, уларга Президент совғаларини топширди.

Шундан сўнг Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган “Қор маликаси учун меҳрли юрак” деб номланган бадиий дастур намойиши иштирокчиларга янада хушкайфият улашди.

–Байрам менга жуда ёқди, –дейди Қўқон шаҳридаги “Оила –болалар бахти” оилавий болалар уйи тарбияланувчиси Жасур Акбаров. –Президент совғасини беришди, катта раҳмат.

Маълумот учун: шу куни Фарғона вилоятидаги оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, Ватан сарҳадларини ҳимоялаш йўлида жон фидо қилган ўғлонларимиз ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларнинг 814 нафар фарзандига Президент совғалари топширилди.

М.Сулаймонов, М.Қодиров(сурат, ЎзА мухбирлари