Президент: 2026 йилда хизматлар бозори 100 миллиард доллардан оширилади
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, янги йилда тадбиркорлар томонидан 4 миллиард долларлик 3,5 мингдан зиёд янги сервис объектлари ишга туширилади. Туризм масканларини ташкил қилиш учун келгуси уч йилда 5 минг гектар ер аукционга чиқарилади. Бундан ташқари, 2026 йилдан “Ўзбекистон мероси меҳмонхоналари” дастури бошланади.
Маданий мерос объектларида хусусий шериклик асосида “бутик меҳмонхона” ташкил қилиш учун нуфузли меҳмонхона тармоқлари олиб келинади. Дастур иштирокчиларига ер, мулк, фойда солиқлари ва божхона тўловидан имтиёз берилади.
Мана шу ишлар ҳисобига 2026 йилда хизматлар бозори 100 миллиард доллардан оширилади.
ЎзА