Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ПРЕСС-ТУР: Тошкентда тестлар қаерда ва қандай ўтади?
11:40 / 2020-08-25

Маълумки, 2 сентябрдан бошлаб олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари бошланади.


Маълумки, 2 сентябрдан бошлаб олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари бошланади.

Бу йил ўзгача шароит ва вақтда тест синовлари очиқ майдонлар, боғлар ва стадионларда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Айни жараёнлар бошланиши олдидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан журналистлар учун пойтахтимиздаги тест синовлари ўтказиладиган жойлар ва абитуриентларга яратилаётган шароитлар билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Тошкент шаҳрида тест синовлари 6 та жойда бўлиб ўтади. Улардан бири Талабалар шаҳарчасидаги сайилгоҳ.

Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Ҳусниддин Мамадиевнинг айтишича, бу ерда бир вақтда 2280 абитуриент имтиҳон топшира олади. Уларни 76 кузатувчи назорат қилиб боради.

Ноқулай об-ҳаво шароитида абитуриентлар учун ажратилган ўринларни, дарахтларнинг ўртасида бўлгани учун, ёпиқ шаклга келтириш имкони ҳам мавжуд.

Маълумот учун айтиш керак, бу ерда кеча Тошкент шаҳридаги “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси, “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасаси филиалларига қабул учун имтиҳонлар бўлиб ўтган.

photo_2020-08-25_11-31-46.jpg

photo_2020-08-25_12-03-32.jpg

photo_2020-08-25_12-03-34 (2).jpg

photo_2020-08-25_12-03-34.jpg

photo_2020-08-25_12-04-11.jpg

photo_2020-08-25_12-07-09.jpg