«Presidentʼs Cup»даги ўзбек дербисида Ҳумоюн Султонов ғалаба қозонди
Халқаро теннис федерацияси томонидан Қозоғистонда эркаклар ўртасида «Presidentʼs Cup» турнирининг яккалик баҳсларининг иккинчи даврасида икки ҳамюртимиз: Ҳумоюн Султонов ва Сергей Фомин ўзаро рақобатлашди.
Остона шаҳридаги кортларда ўтган ўзбек дербисидаги баҳс уч сет давом этди. Дастлаб Ҳумоюн 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, иккинчи сетни тай-брекда ўз фойдасига ҳал қилди. Сўнгги ҳал қилувчи учинчи сетда Сергейнинг ўйини қовушмади ва бирорта ҳам сетни ютиб ололмади.
Шу тариқа, Ҳ.Султонов мусобақанинг чорак финалига йўл олди ва ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган баҳсда норвегиялик Виктор Дурасович билан куч синашадиган бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА