“President Tech Award” танлови ғолиблари тақдирланди
Рақамли технологиялар вазирлигида энг илғор стартап лойиҳаларини аниқлашга бағишланган “President Tech Award” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Танлов давомида иштирокчилар соҳадаги илғор тенденцияларни акс эттирувчи кенг кўламли ғоялар ва ишланмаларни тақдим этдилар.
Экспертлар тақдим этилган лойиҳаларни ҳар томонлама кўриб чиқди, уларнинг замонавий жамиятда амалга ошириш ва реал фойда келтириш имкониятларини баҳолади.
Танловнинг бешта асосий йўналиши бўйича ғолиб жамоалар аниқланди.
Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар 100 000 АҚШ доллари, иккинчи ўрин олган жамоалар 50 000 АҚШ доллари ва учинчи ўринни олган жамоалар эса 30 000 АҚШ долларига сазовор бўлади.
Н.Раҳмонова,
ЎзА