French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Премьера: «Уйдаги гап кўчада...» —Қўчқор Норқобилнинг яна бир саҳна асари
12:13 / 2024-06-30

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида таниқли адиб ва драматург Қўчқор  Норқобилнинг «Уйдаги гап кўчада» деб номланган саҳна асари намойиш этилди.

Қўчқор Норқобил қаламига мансуб драмаларда даврнинг долзарб масалалари, ҳаёт ҳақиқатлари юксак бадиий  маҳорат билан ифода этилади.

Драматург қай бир мавзуга қўл урмасин,  инсон қисмати, қадр – қиммати, турмуш зиддиятлари ичра одамийликни сақлаб қолиш, меҳр – оқибат сингари умуминсоний муқаддас ақидаларни улуғлайди. Шу боис ҳам унинг ҳаёт ҳақиқатлари акс этган саҳна асарлари томошабинда катта таассурот уйғотади.

Куни кеча драматургнинг   Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида «Уйдаги гап кўчада» деб номланган яна бир саҳна асари намойиши бўлиб ўтди.  

Спектаклни театрнинг бош режиссёри Умрбек Бектурғанов саҳналаштирган. Маҳоратли актёрлар ижросида ҳар бир персонаж характери ўзига хос тарзда, маромига етказиб ифодаланган мазкур комедияда ҳам даврнинг энг оғриқли мавзуси қаламга олинган.  

Асарда инсон маънавий камолатининг таянч нуқтаси китобдан, китобхонликдан тобора узоқлашиб бораётган, бир сўз билан айтганда, китоб ўқимай қўйган ҳозирги ёш авлоднинг қўлтелефон ва интернет тармоқларига мутлақо тобе ва қул бўлиб, боши берк кўчага кириб қолаётгани, бу хавф нафақат ўсмирлар, балки кексаларимизни ҳам ўз комига тортиб олаётгани афсус – надомат ҳамда аччиқ кулги билан акс эттирилган.  

Қўчқор Норқобилнинг ушбу комедияси бугунги кунимизга қаратилган ҳақиқат кўзгусидир.  

Энг муҳими, спектаклга кирган ҳар бир томошабин унда ўзини кўриши, ўз ҳаёти, айни дамдаги турмуш тарзи билан юзма – юз келиши шубҳасиз.    

ЎзА