Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ПРЕМЬЕРА: Қўқон шаҳрида "101 рейс" фильми намойиш этилди
12:50 / 2022-06-03

Фарғона вилоятида бўлиб ўтаётган маданий ва маърифий тадбирлар доирасида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан "Ёшлик" киностудияси томонидан суратга олинган режиссёр Акром Шаҳназаровнинг "101 рейс" фильми премьера қилинди.

Премьерадан аввал тадбирга ташриф буюрган барча киноижодкорлар билан учрашув бўлиб ўтди.   

Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов, Кинематография агентлиги бош директорининг Ахборот сиёсати масалалари маслаҳатчиси Барно Ўнгбоева ва бошқалар вилоятда ўтказилаётган барча тадбирларни  вилоят аҳолиси кўтаринки руҳда кутиб олаётгани ҳақида сўз юритди.  



Кинокартина режиссёри Акром Шоҳназаровнинг таъкидлашича, "101 рейс" фильмининг суратга олиш жараёни, марҳум Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслоновнинг ёрқин хотираси, шунингдек, ижодий жамоанинг фаол иштироки ушбу фильмнинг яхши чиқишида катта аҳамият касб этган. 

Фильм сценарийси муаллифи ва режиссёри Акром Шоҳназаров, постановкачи оператор Дилмурод Турдибоев,  рассом Алишер Тўлабоев, либослар бўйича рассом Шаҳноза Абдуллажонова.  

Ролларда Ҳошим Арслонов, Умид Искандаров, Олег Галахов, Лола Элтоева, Эркин Бозоров, Хуршид Тўхтаев, Раъно Шомирзаева ва бошқалар. 

Маълумот учун, кинофильмнинг катта премьераси 1 июнь куни пойтахтдаги Киночилар уйида бўлиб ўтди. 



Кинематография агентлиги Ахборот хизмати. ЎзА.