French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Prague European Open" дзюдочиларимиз учун омадли бошланди
08:15 / 2025-09-28

Чехиянинг Прага шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилаётган Европа очиқ кубогининг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 тадан олтин ва бронза медалини қўлга киритди. Натижада термамиз 35 та давлат орасида медал жамғариш бўйича 3-ўринга кўтарилиб олди.

"Prague European Open" турнирининг -73 кг. вазн тоифасида бухоролик ёш дзюдочимиз Замоҳшари Бекмуродов сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида украиналик Саид-Магомед Халидовни бир дақиқада оғритиш усули билан мағлубиятга учратди ва олтин медалга сазовор бўлди.  

Аёллар ўртасидаги беллашувларда Ирисхон Қурбонбоева +78 кг. вазнда бронза медали учун польшалик Кинга Волчак билан рақобатлашди. Баҳсда дзюдочимиз рақибини иппон баҳоси эвазига таслим этди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА