Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Прага университетида уюштирилган отишмада 14 киши қурбон бўлди
12:30 / 2023-12-22

Чехия полицияси раҳбари Мартин Вондрашекнинг таъкидлашича, кеча Прагадаги Карлова университетида уюштирилган отишма натижасида 14 киши қурбон бўлгани тасдиқланди. Яна 25 киши жароҳатланиб, уларнинг 10 нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

23 декабрь шанба куни Чехияда мотом куни эълон қилинди.  

Прагадаги Карлова университети фалсафа факультетининг 24 ёшли талабаси Давид К. пайшанба куни ўзи ўқланадиган милтиқдан аудиторияларда  талабаларга, университет биноси қаршисидаги Янь Палаха  майдонида ўтиб бораётган одамларга  қарата ўқ уза бошлаган.  

Полициянинг маълумотига кўра, Давид К. жиноятни амалга ошириш учун қаттиқ тайёргарлик кўрган ва совуққонлик билан амалга оширган. Кейин жиноятчи ўзини ўлдирган.    

"Seznam Správy" нашрининг ёзишича, қотилнинг бир неча турдаги қурол олиб юришига рухсати бўлган. 5 дақиқа ичида у 13 марта ўқ узган.  

– Айни дамда ушбу воқеанинг халқаро терроризмга алоқаси борлигини исботловчи бирор-бир далил йўқ, -  деди Чехия ички ишлар вазири Вит Ракушан СТ24 телеканали орқали берган баёнотида. 

Ракушаннинг қўшимча қилишича, полиция воқеа жойида ҳали узоқ вақт  иш олиб боради.