Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтнинг энг кучли стол теннисчилари аниқланди
17:41 / 2023-04-20

Тошкент давлат транспорт институти спорт мажмуасида стол тенниси бўйича 19 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионати ўтказилди.

Мусобқада 120 нафарга яқин истеъдодли спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.  

Шиддатли ўтган ўйинлар якунида ўғил болалар орасида Довуд Лутфуллаев ғолибликка эришган бўлса, совринли ўринлар Баҳодир Эргашалиев, Жавоҳир Истамов ва Диёр Дилшодовга насиб этди. Қизлар ўртасида эса Диана Полегаева Тошкент шаҳар чемпионлигини қўлга киритди. Кунсулу Қўшмуротова кумуш, Фархана Абдуқаюмова ҳамда Робия Маҳмудова бронза медалларига эга чиқди.

Чемпионатда ғолиб ва совриндор бўлганлар диплом, медаль, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Т.РЎЗИЕВ, ЎзА