Пойтахтнинг Бобур кўчасидан Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк қисман ёпилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, йўл таъмирлаш ишлари сабабли жорий йилнинг 19 январь кунидан то таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар Бобур кўчасидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк қисман ёпилади.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.
ЎзА