Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтлик ижодкорлар Қашқадарёда
21:44 / 2022-05-04

Қарши темир йўл вокзалида маҳаллаларда маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва концерт дастурларини ўтказиш мақсадида Қашқадарё вилоятига Тошкент шаҳридан келган таниқли санъаткорлар, ёзувчи шоирлар, депутат ва кино ижодкорлар тантанали кутиб олинди.

Мамлакатимизда янги Ўзбекистонни бунёд этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва одамлар ҳаётига ижобий таъсирини аниқ ҳаётий мисоллар билан аҳолига содда ва тушунарли шаклда етказиш долзарб масалалардан ҳисобланади.

[gallery-6947]

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказиладиган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ва ижодий кечалар хам худди шу мақсадда қаратилгани билан аҳамиятлидир. Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва бунинг одамлар ҳаётидаги ижобий ўзгаришлари ҳақида вилоят бўйлаб “маҳаллабай” жонли мулоқотлар ташкил этилади.

Шунингдек, ҳар бир туман (шаҳар)нинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда жойларда, айниқса, олис ва чекка ҳудудларда миллий маданият, санъат ва адабиётимизни оммалаштиришга қаратилган миллий фильмлар намойиш этилади.

Хусусан тарғибочилар гуруҳларга бўлинган ҳолда вилоятнинг 813 та маҳалласида маданий-маърифий тадбирлар, танловлар, ижодий учрашувлар ўтказилади.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.