Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизнинг етти туманида адлия боғлари барпо этилди
10:41 / 2023-11-20

Адлия вазирлиги ҳамда унинг тузилмалари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида адлия боғлари барпо этилмоқда.

Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрининг Миробод, Яккасарой, Юнусобод, Шайхонтоҳур, Олмазор, Сергели ҳамда Янгиҳаёт туманларида уч гектардан зиёд ер майдонида адлия боғлари барпо этилди. 

Хусусан, Янгиҳаёт туманида жойлашган Янги дархон маҳалласида адлия вазири Акбар Тошқулов бошчилигида вазирлик жамоаси мингдан ортиқ турли хил манзарали, бутали ва мевали дарахтлар экди.  

Кўчат экиш жараёнлари мутахассис кўрсатмаларига асосан, дарахт экиш қоидаларига риоя этган ҳолда амалга оширилди.  

Адлия вазирлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, бундай хайрли ишлар шу билан якунига етмайди. Адлия боғлари доимий равишда қоидага кўра парвариш қилиб борилади.  

Лойиҳа доирасида вилоят ва туман адлия органлари ҳам ўз ҳудудларида боғлар барпо этмоқда.  

Хусусан, ҳудудий адлия бошқармалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жами 60 мингга яқин кўчат экилди.  

Адлия вазирлиги тизими ходимлари мамлакатимизни “яшил макон”га айлантиришга астойдил бел боғлаб, ушбу хайрли ишга ҳисса қўшишда давом этади.  

 

Н.Абдураимова, ЎзА