Пойтахтимизнинг энг кучли чавандозлари аниқланди
Пойтахтимизда от спортининг тўсиқлардан сакраш бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада 60 дан ортиқ чавандозлар учта йўналиш бўйича медаллар учун баҳслашди. “C” тоифасида 100-110 см баландликка сакрашда Жавоҳир Дилхушев биринчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, "Е" тоифасида 110 см тўсиқдан ўтиш баҳсида Иззатулло Абдуғаффоров, “Д” тоифасида 120-125 смда Сергей Антанович олтин медални қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА мухбири