Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимиздаги 81-мактабга 215 нафар бола биринчи синфга қабул қилинди 
14:19 / 2024-09-04

Маълумки, юртимизнинг барча умумтаълим масканларида 2024-2025-ўқув йилининг биринчи дарс соатлари бошланди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова пойтахтимиздаги 81-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда иштирок этди ҳамда ўқувчиларга ўзининг самимий тилакларини билдирди. 

– Барчангизни куни кеча нишонланган Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги ҳамда янги ўқув йили билан самимий табриклайман. Шу билан бирга, 81-мактабга илк қадам қўйган 215 нафар 1-синф ўқувчиси, уларнинг ота-оналарини қўшалоқ байрам билан муборакбод этаман. Президентимиз мустақиллик байрами муносабати билан халқимизга йўллаган табригида Янги Ўзбекистонни барпо этишда, аввало, сифатли таълим тизимини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Бу юксак ишонч барчамизни бирдек қувонтириши баробарида елкамизга катта масъулият ҳам юклайди, албатта. Барчангизни янги ўқув йилида сифатли таълим олиш, креатив, мустақил фикрлаган ҳолда, замонавий билимларни эгаллашга, хорижий тилларни мукаммал ўрганишга чорлаб қоламан. Ушбу мактаб ўқувчилари орасидан ҳам Учинчи Ренессанснинг муносиб бунёдкорлари етишиб чиқишига ишонаман, – деди Ҳилола Умарова. 

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, 2024-2025-ўқув йилида 10 мингдан ортиқ мактабга 700 мингга яқин ўғил-қиз 1-синфга қабул қилинди. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА