Пойтахтимиздаги 26 та маҳаллага қўшимча 12 та автобус йўналишлари очилди
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича,
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти етиб бормаган 26 та маҳаллага қўшимча 12 та автобус йўналишлари очилиб, метрополитен йўналишлари билан боғланади.

Улардан илк автобус йўналиш ҳаракати жорий йилнинг июль ойидан йўлга қўйилиб, Юнусобод туманининг жамоат транспорти етиб бормаган "Тикланиш", Ҳасанбой ва "Ҳамкоробод" маҳаллалари орқали "Холис", "Нурмакон", "Юқори Қорақамиш", "Мойқўрғон", Аҳмад Дониш кўчаларидан "Юнусобод" метросигача ҳаракатланади.
Эътиборлиси, янги ташкил этиладиган йўналишда 3 та автобуслар ҳаракатланиб, уларнинг оралиқ интервали 12-13 дақиқани ташкил этади.
ЎзА