Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда жамоат транспортидаги автобуслар сони 1070 тага етказилди
11:06 / 2023-01-17

Пойтахтимизда жамоат транспорти энг кўп ва мунтазам фойдаланиладиган муҳим тизим ҳисобланади. Жамоат транспортининг самарали фаолияти аҳолига қулайлик яратишда муҳим ўрин тутади.

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартараф этиш орқали аҳолига қулай транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўйича 2022 йил 14 декабрда тузилган идоралараро тезкор штаб томонидан муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

Бугунги кунга қадар автобуслар сонини кўпайтириш мақсадида вазирлик ва идоралардан қўшимча 55 та автобус жалб этилди. “СамАвто” заводидан 178 та янги автобуслар олиб келинди. Ҳар куни йўловчиларни ташишга мўлжалланган автобуслар сони 1070 тага етказилди. Натижада автобуслар ҳаракати интервали 10 дақиқагача қисқартирилди. Тирбанд  йўналишларга қўшимча 80 та автобус жалб этилди.  

Бу ҳақда АОКАда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати бошлиғи Музифа Султонова иштирокидаги брифингда маълум қилинди.  

 

М.Комилова,  

ЎзА