French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда жадидчилик ҳаракатига бағишланган йирик халқаро конференция бошланди
12:06 / 2023-12-11

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси Тарих институти ва Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлигида пойтахтимиздаги “Tashkent City Congress Hall” халқаро ишбилармонлик марказида “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтмоқда.

Мазкур халқаро йиғинда ҳукуматимиз вакиллари, тарихчи олимлар, адабиётшунослар ва хорижлик академик, экспертлар иштирок этмоқда.

Икки кун давом этадиган ушбу конференциянинг биринчи кунида жадидчилик ҳаракати ғояси, мақсад ва вазифаларини изчил ўрганишда янги инсайдлар, ҳаракатнинг маърифат ва ноширлик соҳасидаги ҳиссаси, миллий давлатчилик шаклланиши бўйича ижтимоий-сиёсий саъй-ҳаракатлари, шунингдек, жадидларнинг илмий ва маданий мероси, уларнинг тадқиқотлари борасида фикр алмашилади.  

[gallery-15005]

Эртага ўтадиган тадбирнинг иккинчи кунида эса ўзбекистонлик ҳамда чет эллик таниқли олимлар, тарих соҳаси вакиллари билан давра суҳбати ўтказилади.

 

Ў.Алимов, Д.Эрназаров, М.Амин (фото), ЎзА