Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда ёшлар миллий кинофестивали ўтказилади
12:02 / 2021-12-21

Ўзбекистон Кинематография агентлиги, "Ёшлик" студияси томонидан Янги йил байрами муносабати билан "Дебют - 2021" ёшлар миллий кинофестивали ўтказилади.

Унда йил давомида ёш киноижодкорлар томонидан яратилган энг сара қисқа метражли фильмлар танлаб олиниб, ғолиблар махсус мукофотлар билан тақдирланади.

Шунингдек, бир ҳафта давом этадиган миллий фестивалда маҳорат дарслари, питчинглар, турли жанрдаги қисқа метражли фильмларнинг тақдимоти, ёшлар учун шоу-концертлар ташкил этилади.

Кинематография агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, кинофестиваль "Миллий кинематография — Янги Ўзбекистоннинг тимсоли" киноойлиги доирасида 21-28 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Киноойлик эса 2022 йил 14 январгача давом этади.

Гулноза Бобоева, ЎзА