21-23 май кунлари “Ўзэкспомарказ” павильонларида “Plast Central Asia” ва “Mould Central Asia” Марказий Осиёнинг йирик кўргазмалари ўз ишини бошлади. Бир майдонда дунёнинг 100 дан ортиқ етакчи ишлаб чиқарувчилари, нуфузли компаниялари ва брендлари жам бўлишди.
Хитой, Туркия, Россия, Германия каби давлатларнингўнлаб компаниялари хомашё, қуйиш ускуналари, қолип тизимлари ва автоматлаштирилган технологиялари намойиш этилмоқда. Тадбир ташкилотчиларининг таъкидлашича ушбу кўргазма шунчаки намойиш эмас, балки бутун минтақада саноат тараққиётини тезлаштирувчи муҳим платформадир. Унда халқаро экспертларнинг тақдимотлари, юзма-юз учрашувлар ва янги лойиҳаларнинг намойиши ташкил этилиб, тадбир иштирокчиларига дунё янгиликларидан хабардор бўлишларига, фойдали шартномалар тузишлари ва юртимизда инвесторлар учун яратилган имкониятларни билиб олишларига хизмат қилади.
Ушбу кўргазма минтақада улгуржи савдо, логистика ва тўғридан-тўғри етказиб бериш занжирларини ривожлантиришга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Намойишлардан маҳаллий ва хорижий маиший техникалар, идиш-товоқ, тўқимачилик маҳсулотлари, косметика, уй ва ошхона жиҳозлари, уларни ишлаб чиқарувчи технологиялар ўрин олган.
Бир сўз билан айтганда ушбу кўргазма пластик буюмларни ишлаб чиқариш соҳасидаги янгиликларни, дунё бозоридаги талаб ва таклифни, экспорт ва логистика хизматларини бирлаштириб, товар етказиб берувчилар билан яқин алоқаларни ўрнатишга хизмат қилади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/YSmsIyTSYB4" title="Poytaxtimizda yirik sanoat ko‘rgazmasi o‘tkazilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Анвар Аҳмедов, ЎзА