Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда янги ҳунармандчилик маркази очилди
15:07 / 2025-10-07

Тошкент шаҳар Бектемир тумани Олтинтопган маҳалласида яна бир янги ҳунармандчилик маркази иш бошлади.

Ҳунарманд Холида Маҳамадова томонидан очилган мазкур марказ ҳунармандчиликнинг миллий либослар тикиш ва қуроқчилик йўналишида фаолият юритади.  

Хусусан, марказда хотин-қизлар бандлиги таъминлаш, уларни тикиш, бичиш ва қуроқчилик кўникмаларига ўргатиш белгиланган.

Шунингдек, устоз-шогирд анъанаси асосида ҳунармандларга эҳтиёжманд ҳамда касб-ҳунар ўрганиш истагидаги хотин-қизларни бириктириш вазифалари амалга оширилади.

Очилиш тадбирида қайд этилганидек, мазкур янги иш бошлаган ҳунармандчилик марказлари фақат сайёҳларни эмас, балки маҳаллий аҳоли, кенг истеъмолчилар оммасини ҳам ўзига доимий жалб этадиган масканга айланади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА