Пойтахтимизда “Янги даврда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик” мавзусида конференция бошланди
Aйни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши ҳузуридаги Европа ва Осиё ижтимоий тараққиёт институти Тараққиёт тадқиқот маркази билан ҳамкорликда гибрид шаклда конференция бўлиб ўтмоқда.
Ушбу йиғинда Ўзбекистон ва Хитойнинг сиёсий-дипломатик доиралари вакиллари, етакчи таҳлил марказлари ходимлари иштирок этмоқда.
Иштирокчилар сиёсат, хавфсизлик, савдо-инвестиция ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим истиқболлари ҳақида фикр юритмоқдалар.
Г.Сатторова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА