ФОТОРЕПОРТАЖ
Тошкент шаҳридаги «Universal Horses Stable» от спорти клубида конкур (тўсиқлардан сакраб ўтиш) бўйича «Uzbekiston Global Tour – 2026» мусобақасининг биринчи босқич беллашувлари бўлиб ўтди.
«А» тоифасида (130 см) Хуршид Олимжонов ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Алишер Эркиновга насиб этди.
«Б» тоифасида (115 см) Ашрабхон Ниғматов биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринлар Хуршид Олимжонов ва Лочин Тоҳиржоновга насиб этди.
«В» тоифасида (110 см) Абдушукур Собиржонов ғолиб бўлди. Улуғбек Усмонов ва Мирзоҳид Мусаев совриндорлар сафидан жой олди.
[gallery-27844]
«Г» тоифасида (100 см) Севинч Назарова биринчи ўринни қўлга киритди. Саидали Шукуров ҳамда Марям Хидирова иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.
Ҳаваскорлар ўртасида (80 см) Озод Қобилжонов ғолибликка эришди. Ёсра Файз ва Сардон Ўринбоев совриндор бўлди.
Илк бор мусобақада қатнашган отлар ўртасидаги баҳсларда (80 см) Ашрафхон Ниғматов ғолиб деб топилди. Беҳзод Эргашбоев кумуш, Шавкат Абдурашидов бронза медалларига сазовор бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ЎзА фотомухбири
Муҳаммад АМИН олган суратлар