Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда «Uzbekiston global tour - 2025» мусобақаларининг бешинчи босқичи бўлиб ўтди
22:08 / 2025-09-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

“Universal horses stable” от спорти клубида тўсиқлардан сакраб ўтиш бўйича бўлиб ўтган беллашувлар кескин ва муросасиз курашларга бой бўлди.

Етти ва ундан катта ёшга тўлган отлар иштирокида ўтган беллашувларда чавандоз Беҳзод Рўзмуҳаммедов «Акдариус» лақабли отида 1-ўрин соҳиби бўлди. Убайдулло Фозилхўжаев эса «Чопет» лақабли тулпорида 2-ўринга муносиб кўрилди.

125 см. баландликдаги тўсиқлардан сакраб ўтишда Ангелина Пастуховага тенг келадигани топилмади. Ясмина Сейитниёзова ва Мирёқуб Исмоилов кейинги ўринлар билан қаноатланди.

5-6 ҳамда 7 ёшли отлар ўртасида ўтган беллашув (баландлик 115 см.)да Абдушукур Собиржонов ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. Беҳзод Рўзмуҳаммедов 2-, Лочин Тоҳиржонов 3-ўринни эгаллади.

2011-2015 йилларда таваллуд топган болалар 110 см. баландликдаги тўсиқлардан сакраб ўтишда ўз маҳоратини намоён этди. Мазкур беллашувда Севинч Назарова тенгдошларидан устун эканлигини исботлаб, ғалаба нашидасини сурди. Асалхон Саид-Аҳмедова ва Юсуф Йўлдошев кейинги ўринларга раво кўрилди. 

[gallery-25390]

105 см. баландликдаги тўсиқлардан сакраб ўтиш бўйича ўтказилган мусобақада Лочин Тоҳиржонов 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринлар Алишер Йўлдошев ҳамда Анна Сигидинага насиб этди.

«Uzbekiston global tour – 2025» бешинчи босқич ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаль, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА