Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда универсал жанг бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатидан фоторепортаж
22:25 / 2022-05-29

Тошкентдаги “Универсал спорт саройи”да универсал жанг бўйича жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

 Мусобақада Америка, Германия, Туркия, Бельгия, Беларусь, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон  ва Ўзбекистон каби 30 дан ошиқ давлатлардан ташриф буюрган 700 нафардан ошиқ спортчи ўз маҳоратини намойиш этмоқда. 

Лайт йўналиши бўйича Меҳрибону Раҳимжонова, Мадина Абдумаликова, Дурдона Холтўраева, Муҳлиса Жамолиддинова, Шаҳзода Ҳалимова, Гулноза Исломова, Дониёрбек Одилжонов, Озодбек Отаев, Озодбек Худойқулов, Аъзамжон Норматов,  Сардорбек Тошкентбоев, Сарварбек Мирзакаримов каби спортчиларимиз ўз вазн тоифаларида ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.

Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати баҳслари эртага якун топади.

[gallery-7331]

Муҳаммад АМИН (сурат) ЎзА