Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда таксилар назорати кучайтирилади
17:47 / 2021-03-16

Пойтахтимизда коронавирус сабабли таксилар назорати кучайтирилади. Хусусан, касаллик тарқалишининг олдини олишни кўзда тутувчи бир қатор назорат чоралари кўрилиши белгиланди.

Жумладан, транспорт хизмати сифатини ошириш, ҳайдовчи ва йўловчилар соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида йўналишсиз таксиларни уч тилдаги (ўзбек, рус, инглиз) “хавфсиз такси” махсус белгиси билан бепул таъминлаш амалиёти жорий қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, йўналишсиз таксиларнинг ҳайдовчилари ниқобда бўлиши, кийиниш маданиятига риоя қилиши, автомобилда антисептик воситаларнинг мавжудлиги, автоулов салонининг тозалиги ва дезинфекциядан ўтганлиги каби талабларга риоя этишлари ҳисобга олинади.