Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда сув тармоқлари масофадан бошқарилмоқда
15:58 / 2020-12-04

Ичимлик суви масаласи инсоният учун глобал муаммога айланиб бормоқда. Бу эса мавжуд чучук сув захираларидан оқилона фойдаланиш, унинг самарасиз сарфланишига йўл қўймаслик борасида янги ва замонавий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишни талаб этмоқда.

“Ўзсувтаъминот” АЖ ичимлик суви етказишни автоматлашган бошқарув тизимига ўтказиш ва шу орқали турли авария ва носозликларнинг олдини олиш борасида қатор лойиҳалар устида иш олиб бормоқда.

Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси сифатида жорий йилда пойтахтимизда сув тармоқларини онлайн кузатишга ихтисослашган диспетчерлик хизмати маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Ушбу марказда қувурлардаги сув ҳажми ва босими назорат қилиб борилади. Бунинг учун эса Тошкент шаҳри бўйлаб 300 дан ортиқ датчиклар ўрнатилган бўлиб, улар марказга автоматик тарзда маълумот узатади. Қабул қилинаётган ахборотлар асосида марказ мутахассислари қарор қабул қилади. Масалан, бирор-бир йирик қувурда босим ортса, унга келаётган сув ҳажми камайтирилади. Яъни, насослар минимал ишлаш тизимига ўтказилади. Шу билан юзага келиши мумкин бўлган аварияларнинг олди олинади.

Айни кунда Сергели туманининг 3- ва 5-мавзеларидаги насосларга ҳам автомат бошқарув датчиклари ўрнатилмоқда.

"Тошкент шаҳар сув таъминоти"да йўлга қўйилган ушбу инновация келгусида бошқа ҳудудларда оммалаштирилади.

 

ЎзА