Пойтахтимизда "Спорт тиббиёти: кеча, бугун, эртага" деб номланган илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) ташкил этилганининг 10 йиллигига бағишлаб “Спорт тиббиёти: кеча, бугун, эртага” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади. Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги, МОҚ ва РСТИАМ, шунингдек, Халқаро спорт тиббиёти федерацияси раҳбарияти иштирокида мазкур тадбирнинг очилиш маросими ўтказилди.
Эртага илмий амалий-анжуман ўз ишини давом эттиради.
[gallery-25669]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА