Пойтахтимизда қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
Пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида жорий йилнинг 4-8 июнь кунлари қўл жанги бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Туризм ва спорт, Энергетика вазирликлари, Миллий олимпия қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси ҳамда Халқаро қўл жанги федерацияси томонидан ташкиллаштирилаётган чемпионатда дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан 300 нафарга яқин спортчи ташриф буюриши кутилмоқда.
Жаҳон чемпионати олдидан эртага, 4 июнь куни соат 18:00 да пойтахтимиздаги “Grand Mir” меҳмонхонасида матбуот анжумани ва ижроия қўмита йиғилиши бўлиб ўтади.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА