English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун мусобақалар бошланди
15:02 / 2023-03-31

Мамлакатимизда халқаро спорт мусобақалари мундарижаси йилдан йилга ортиб бормоқдаки, бу, турли ёш тоифалари бўйича терма жамоаларни шакллантириш ва иқтидорли спортчиларни саралаш мақсадларига хизмат қилмоқда.

Пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида юнон-рум, эркин ва аёллар кураши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун бошланган турнир ҳам айни омиллар асосида ташкил этилмоқда.  

Мусобақада Буюк Британия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 450 нафарга яқин спортчилари ғолиблик учун кураш олиб боради. 

Халқаро турнирнинг илк кунида юнон-рум кураши вакиллари медаллар учун кураш олиб боришади. Иккинчи куни аёллар ва охирги кунда эркин курашчилар гиламга чиқишади.  

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун бошланган халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.  

Унда иштирок этган ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ва бошқа мутасаддилар мусобақанинг аҳамияти, хорижий терма жамоалар билан ўрнатилган алоқаларни янада мустаҳкамлаш, истеъдодли курашчиларни саралашда халқаро турнирларнинг ўрни хусусида тўхталиб ўтди.  

Эслатиб ўтамиз, мусобақалар 2 апрелга қадар давом этиб, ёш курашчилар 30 та  вазндаги совринли ўринлар учун кураш олиб боради.  

Т.Рўзиев, ЎзА