Пойтахтимизда Ўзбекистон – Покистон ҳамкорлигига оид анжуман бошланди
Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё халқаро институтида “Ўзбекистон – Покистон: минтақалараро кўприклар барпо этиб, ҳамкорлик учун янги имкониятлар очиш” мавзусида давра суҳбати бошланди.
Покистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, таълим, фан, маданият ва туризм соҳаларидаги шериклик истиқболи, шунингдек Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларининг ўзаро боғлиқлиги масалалари муҳокама қилинмоқда.
Тегишли вазирликлар, ишбилармон доиралар, таҳлилий марказлар ва илмий ҳамжамият вакиллари иштирок этаётган тадбир тафсилотини ЎзАда кузатиб боринг.
Ў.Алимов,
Ф.Абдурасулов (сурат),
ЎзА