Пойтахтимизда Ўзбекистон–Ироқ инвестиция ва бизнес форуми бошланди
Айни пайтда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Ироқ инвестиция ва бизнес форуми бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати маълум қилишича, тадбирда икки мамлакатнинг расмийлари, ишбилармон доира вакиллари ҳамда 150 га яқин Ироқ компаниялари иштирок этмоқда.



Таъкидланишича, мазкур йиғин ўзбек–ироқ ишбилармонлик ҳамкорлиги тарихидаги иккинчи бизнес-форум бўлди. Биринчи шундай конференция 2025 йил декабрь ойида Боғдод шаҳрида ўтказилган эди.
ЎзА