Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда ўзбек миллий спорти – кураш бўйича халқаро мураббийлик семинари бошланди
19:42 / 2021-06-15

Рақиб йиқилганда ўзини ўнглаб олишига имкон берадиган ўзига хос спорт тури бу – кураш. Кураш тана сиҳатлигини мустаҳкамлабгина қолмай, аҳоли орасида айниқса, ёшлар қалбида миллий ғурурни юксалтириш, ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш орқали азалий қадриятларимизга меҳр-муҳаббат ҳисларини уйғотишда катта аҳамият касб этади.

Бугун кураш Ватанида илк бор дунёнинг турли давлатларида фаолият олиб бораётган мураббийлар учун халқаро мураббийлик семинари бошланди. Семинар очилиш маросимида ушбу спорт турининг 2028 йилгача Олимпия ўйинларига киритиш режалаштирилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Халқаро Кураш Ассоциацияси, Халқаро кураш институти ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган семинар машғулотларида дунёнинг 26 та давлатидан жами 60 яқин мураббий иштирок этмоқда. Улар орасида Афғонистон, Конго, Доминикан Республикаси, Греция, Гаити, Индонезия, Италия, Ироқ, Эрон, Кувайт, Туркия, Россия ва бошқа давлатлар вакиллари бор.

Ўзбекистонлик тўрт нафар мураббий ҳам ушбу машғулотларда иштирок этади. Халқаро Кураш институтининг тўрт нафар экспертлари ушбу спорт турининг сир-асрорлари бўйича хорижлик тренерлар билан тажриба алмашадилар. Семинар машғулотлари «Соғбон» спорт мажмуасида 20 июнга қадар давом этади.