Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда Осиё кўзи ожизлар ассамблеясининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда
17:34 / 2023-05-11

Ушбу ташкилотнинг асосий вазифаси кўзи ожизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, реабилитация қилиш, ижтимоий интеграциялаш, тенг ҳуқуқлилигини ҳамда тенг ҳаёт имкониятларини таъминлашга кўмаклашишга қаратилган.

Кўзи ожиз инсонларни ҳам бошқалар сингари тенг яшашлари учун давлатимиз томонидан кўплаб имкониятлар яратиб берилмоқда. Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ташаббуси билан Осиё кўзи ожизлар ассамблеясининг навбатдаги йиғилиши Тошкентда бўлиб ўтаётгани ҳам улар учун имкониятлар эшигини янада кенгроқ очади. Ушбу тадбирда 20 дан зиёд мамлакатдан келган 63 нафар делегат иштирок этмоқда.  

—Тадбирдан кўзланган асосий мақсад кўзи ожиз инсонлар учун янги иш ўринлари яратиш, янги технологиялардан хабардор қилиш, спорт билан шуғулланиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилишдан иборат, — дейди Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти раиси Эргаш Норпўлатов. — Йиғилишда 5 йиллик даврда қилинган ишлар сарҳисоб қилиниб, ташкилотнинг янги раҳбари сайланиши кўзда тутилган.  

Тадбир 13 майгача давом этади.  

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда мамлакатимиздаги 76 минг 20 нафар кўзи ожизнинг 64 минг 244 нафари жамият ҳисобига олинган. Жами ишловчи кўзи ожизлар сони 2 минг 987 нафарни, шундан 1 минг 539 нафари жамият корхоналарида, 557 нафари жамият тизимида ва 1 минг 209 нафари тизимдан ташқари турли ташкилотларда фаолият юритмоқда.    

Н.Раҳмонова, ЎзА