French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда “M-Clinic” кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолият бошлайди
18:03 / 2023-03-18

Аҳоли саломатлигини асраш ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишда хусусий даволаш муассасаларининг ўрни тобора ортиб бормоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда нодавлат шифо масканлари сони 8 мингтадан ошди. Бу 2016 йил билан таққосланганда икки ярим баробарга кўпайганини англатади.

Мамлакатимизда 2017 йил хусусий тиббиёт шуғулланиши мумкин бўлган тиббий йўналишларга қўйилган чекловлар олиб ташланди. Натижада улар шуғулланиши мумкин бўлган тиббий йўналишлар сони 50 тадан 129 тага кўпайди.

[gallery-11056]

Яқинда хусусий тиббиёт муассасалари қаторига пойтахтимизда бунёд этилган “M-Clinik” кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳам қўшилади.

Яқин ойларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган тиббиёт маркази лойиҳасига 2017 йил старт берилган. Бунинг учун 202 миллион доллар хорижий инвестиция маблағи жалб этилди. Муассаса учун ажратилган 8 гектардан ортиқ ҳудудда бешта даволаш блоги қурилди. Натижада 147 та стационар ўрин, 1 минг 400 та қатновга мўлжалланган поликлиника ташкил этилган.

Марказ ҳудудида беморлар билан ҳамроҳ бўлиб келганлар учун 120 ўринли меҳмонхона ҳам ташкил қилинди.

Икром Аввалбоев, Носиржон Ҳайдаров(сурат), ЎзА