Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда “I-Pakistan Expo Tashkent” халқаро кўргазмаси ўтказилди
13:41 / 2025-12-10

Жорий йилнинг 5-9 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Покистон маҳсулотлари намойишига бағишланган “I-Pakistan Expo Tashkent” кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада Покистоннинг турли компаниялари чарм маҳсулотлари, косметика, мармар ва ҳунармандчилик буюмлари, миллий либослар, озиқ-овқат ҳамда шифобахш ўсимликлардан иборат маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, Покистон маҳсулотлари 25 йилдан кейин илк бор Ўзбекистонда кенг намойиш этилмоқда.

[gallery-26653]

Иштирокчилар ўзбекистонлик истеъмолчиларнинг Покистон маҳсулотларига муносабати ижобий бўлганини қайд этди. Талаб юқори бўлган маҳсулотлар орасида косметика ва маиший маҳсулотлар алоҳида ажралиб турди.

Тадбир қатнашчилари Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий ҳамда савдо алоқаларининг янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлаб, бундай кўргазмаларни мунтазам ташкил этиш ташаббусини илгари суришди.

Д.Ҳакимов,

А.Алижонов (сурат),

ЎзА