Бугунги кунда хизматлар соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратиляпти. Чунки хизматлар соҳасининг кенгайиши ва ривожланиши – миллий даромадларнинг ошишини ҳамда аҳоли учун муносиб турмуш даражасини таъминлашнинг ҳал қилувчи омилидир.
Бу борада пойтахтимизда 2022 йилнинг январь ойида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 9 триллион 182,8 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 125,6 фоизни ташкил этди. Унинг номинал ҳажми 2 триллион 281,7 миллиард сўмга ошди.
Бозор хизматларининг салмоқли ҳажми савдо, яшаш ва овқатланиш соҳасидаги хизматларда кўрсатилмоқда. Жумладан, жорий йил январь ойида кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажимда савдо хизматларининг улуши 15 фоизни ташкил этди. Бу эса 2 триллион 95,5 миллиард сўмга тўғри келди.
Айтиш лозимки, 2021 йил январь ойида уларнинг ҳажми 1 триллион 650,4 миллиард сўмга ёки умумий ҳажмининг 3,4 фоизига тўғри келган.
2022 йил январь ойида яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларнинг умумий ҳажимда озиқ-овқат ва ичимликлар билан таъминлаш бўйича хизматларнинг улуши 84,1 фоиз билан устунлик қилди.
ЎзА