Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда "Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми давом этмоқда
17:18 / 2023-09-25

Чилонзор туманида “Ёш китобхон” танлови ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Маҳалла ёшлари ўртасидаги лойиҳаларда республика бўйича 4 миллион 399 минг 40 нафар, мактаб ўқувчи-ёшлари ўртасидаги лойиҳаларда қатнашиш учун эса 1 миллион 657 минг 989 нафар ўқувчи рўйхатдан ўтган.

Шунингдек, Учтепа тумани Ўрикзор ва Зарафшон маҳаллаларида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида кўчалараро маҳалла босқичи ва синфлараро мактаб босқичларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Сарҳисобга кўра, ушбу олимпиадада муносиб иштирок этиб, совринли ўрин эгаллаган ёшларимиз медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Маҳаллалараро сектор босқичи 25 сентябрдан 5 октябргача бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Гулноза Бобоева, ЎзА