Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш ва барқарор фаолият юритишини таъминлаш мақсадида яратиб берилаётган шароитлар натижасида тадбиркорлик субъектлари сони йилдан-йилга сезиларли равишда ошиб бормоқда.
Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган корхоналар 108 минг 324 тани, фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 103 минг 763 тани, янги ташкил этилган корхоналар сони 9 минг 139 тани ташкил этади.
Жумладан, янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони иқтисодий фаолият турлари бўйича (фермер ва деҳқон хўжаликларсиз) 2021 йил январь-июнь ойларида қуйидагича: савдода 3 минг 434 та, саноатда 1 минг 186 та, қурилишда 883 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 516, ахборот ва алоқа соҳасида 484 та, ташиш ва сақлашда 290 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 175 тани ташкил этмоқда.
Шуни алоҳида айтиш лозимки, рўйхатдан ўтган оилавий корхоналар сони 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра 3,7 мингтани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,5 мингтага ёки 11,4 фоизга ошганлигини кўриш мумкин.
Фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 3,5 мингтани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,5 мингтага ёки 11,6 фоизга ошган. 2021 йилнинг январь-июль ойларида янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони 264 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 тага ёки 0,8 фоизга камайган.
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси