English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда 17 мингга яқин янги корхоналар фаолияти йўлга қўйилди
18:36 / 2022-02-14

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш ва барқарор фаолият юритишини таъминлаш мақсадида яратиб берилаётган шароитлар натижасида тадбиркорлик субъектлари сони йилдан-йилга сезиларли равишда ошиб бормоқда.

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 январь ҳолатида Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган корхоналар 109 минг 779 тани, фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 105 минг 603 тани, янги ташкил этилган корхоналар сони 16 минг 751 тани ташкил этади.

Жумладан, янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони иқтисодий фаолият турлари бўйича (фермер ва деҳқон хўжаликларсиз) 2021 йил январь-декабрь ойларида савдода 6 минг 306 та, саноатда 2 минг 66 та, қурилишда 1 минг491 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 950, ахборот ва алоқа соҳасида 884 та, ташиш ва сақлашда 572 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 340 тани ташкил этмоқда.

Шуни алоҳида айтиш лозимки, рўйхатдан ўтган оилавий корхоналар сони 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 3,6 мингтани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,6 фоизга ошганлигини кўриш мумкин.

Фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 3,4 мингтани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 фоизга ошган. 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони 440 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 122 тага ёки 21,7фоизга камайган.

М.Комилова, ЎзА