Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимиз Янги йил байрами тадбирлари учун тайёр
13:44 / 2025-12-25

Айни кунларда юртимиз бўйлаб Янги йил байрами тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Жумладан, пойтахтимизда энг баланд Янги йил арчаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси олд майдонида 35 метр баландликда қад ростлади. 33 мингдан зиёд ўйинчоқлар ҳамда минглаб нур сочган чироқлар билан безатилган ушбу арча атрофида бугундан ёрқин шоу-дастурлар ва истеъдодли санъаткорларнинг чиқишлари ҳам кутилмоқда.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг маълумотига кўра, яқинлашиб келаётган Янги йил байрамини кўтаринки руҳда, оила ва дўстлар ҳамроҳлигида, ёрқин дастурлар билан нишонлаш учун 2025 йил 25 декабрдан 2026 йил 10 январга қадар Тошкент шаҳри бўйлаб бир қатор маданият ва истироҳат масканларида байрам тадбирлари ташкил этилади.

Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, байрам тадбирлари вақтида аҳоли ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА