Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтга олиб ўтилаётган пиротехника воситалари ушлаб қолинди
15:32 / 2021-12-01

Тошкент вилоятида ўтказилаётган «Хавфсиз ҳудуд» ва «Хавфсиз тун» профилактик тадбирлари доирасида Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» мунтазам йўл патруль хизмати масканида инспекторлар бир неча ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйди.

Вилоят ИИББ ахборот хизмати маълумотига кўра, 28 ноябрь куни соат тунги 03:00 ларда водий йўналишидан Тошкент шаҳрига ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган Р.А бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширганда, автомобиль юкхонасида 329 дона турли номдаги пиротехника воситалари ноқонуний равишда олиб кетилаётгани аниқланди.

 Шунингдек, худди шу вақтда водий йўналишидан пойтахт томон ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар И.М. ва А.С. бошқарувидаги транспорт воситалари тўхтатилганда, автоулов юкхонасида ҳеч қандай меъёрий ҳужжатга эга бўлмаган 20 дона телевизорлар ноқонуний равишда олиб кетилаётгани ҳам маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 

А.Мусаев,ЎзА.